Тангалар

  • 1 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 1 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    1 тийинлик танганинг ён томони силлиқ тайёрланган.

    1 тийинлик танганинг диаметри  - 17 мм.

  • 3 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 3 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    3 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

    3 тийинлик танганинг диаметри  - 20 мм.


  • 5 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 5 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    5 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

    5 тийинлик танганинг диаметри  - 21,5 мм.

  • 10 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 10 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. Тангаларнинг ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    10 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

    10 тийинлик танганинг диаметри  - 18,8 мм.

  • 20 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
    1994 йил намунасидаги 20 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. Тангаларнинг ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    20 тийинлик танганинг ён томонига танганинг қиймати икки марта сўз билан ёзилган (йигирма тийин).

    20 тийинлик танганинг диаметри  - 22 мм.




  • 50 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 50 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. Тангаларнинг ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    50 тийинлик танганинг ён томонига танганинг қиймати икки марта сўз билан ёзилган (эллик тийин).

    50 тийинлик танганинг диаметри  - 23.9 мм.