Марказий банкда Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Марказий банкда Алишер Навоий таваллуд кунига
бағишланган тадбир бўлиб ўтди

 

Марказий банкда буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ижодий меросига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.


Тадбирда Марказий банк республика аппарати ходимлари, тижорат банкларининг ёшлар масалалари бўйича етакчилари, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, шоир Ботир Эргашев ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фароғат Худойқулова иштирок этди.

Таъкидландики, “сўз мулкининг султони” асарларида чуқур фалсафий фикр, комил инсон ғоясининг бўртиб туриши ҳеч бир китобхонни бефарқ қолдирмайди.

Тадбирда шоир бобомизнинг инсонпарварлик фаолияти хусусида ҳам атрофлича фикр юритилиб, улкан саховат эгаси, илм-фан, адабиёт ва санъат ҳомийси сифатида кўплаб мактаблар, масжид, кўприк, шифохона ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик бинолар қурдиргани таъкидланди.


Мир Алишер Навоий қолдирган улкан меросни ҳар томонлама ва чуқур англаш замондошларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топиш, обид ва оқил инсонлар бўлиб етишишимизда ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу боис ҳазратнинг асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилиниб, дунё халқлари маърифий-маънавий ҳаётида порлоқ машъала , ўчмас из қолдираётгани қайд этилди.

Анжуманда улуғ шоирнинг юксак инсонпарварлик ғоялари сингдирилган ғазалларидан намуналар ўқилди, уларнинг мазмун-моҳияти изоҳлаб берилди.



Рўйхатга қайтиш