Марказий банк ходимларининг тушлик танаффус вақти қайта кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил
27 январдаги 3/1-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 1300 дан соат 1400 гача этиб белгиланди.

Шу муносабат билан, республикамизда аҳоли, корхона ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш бўйича қулайликлар яратиш мақсадида, банк ва унинг филиалларида тушлик танаффус вақтини соат 1300 дан соат 1400 гача этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш тижорат банкларига тавсия этилди.

Рўйхатга қайтиш