Матбуот хизмати

ОАВ вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат этиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5296-сонли фармони билан Марказий банкнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилиб, Матбуот хизматининг функциялари Халқаро ҳамкорлик ва коммуникациялар департаментининг коммуникациялар бошқармасига юклатилган.

Халқаро  ҳамкорлик ва коммуникациялар департаменти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиб боради.

Департамент шаффофлик ва очиқлик мезонларига амал қилган ҳолда барча оммавий ахборот воситаларига “Хизматда фойдаланиш учун” ва “Махфий” грифи бўлган маълумотлардан ташқари, сўралган барча ахборотларни тақдим этиб боради.

Марказий банк Халқаро ҳамкорлик ва коммуникациялар департаменти директори: Абдуганиева Дилбар Анваровна

Телефон: (+998 71) 212-61-95

Электрон манзил: info@cbu.uz


ОАВ вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат этиш тартиби

1.       Ёзма равишдаги сўровларни қуйидаги манзилга юборинг: 100001, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 6-уй. Сўровлар масъул раҳбар, бош муҳаррир имзоси билан расмий бланкда бўлиши лозим. 

2.       Электрон мурожаатлар учун info@cbu.uz

3.       Оғзаки мурожаатлар билан (+998 71) 212-60-52 телефон орқали боғланишингиз мумкин.

Барча сўровлар ўз ичига қуйидагиларни олган бўлиши шарт:

  • материалнинг асосий мавзуси; 

  • саволлар рўйхати; 

  • материални эълон қилиш ёки эфирга узатиш санаси; 

  • таҳририят ва мухбир ҳақида маълумот (хизмат ва қўл телефонлари, электрон манзил).

Жавоблар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” ва "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ равишда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизматининг Низоми (PDF, 157 КБ)

ОАВлар Марказий банкда аккредитация ўтиш тартиби тўғрисида маълумот

Оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш учун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган, муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.

Таҳририятнинг буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
  • ихтисослашуви;
  • тарқалиш ҳудуди;
  • электрон почта манзили;
  • таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
  • аккредитацияга тақдим этилган мухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
  • касб вазифаларини бажариш учун ушбу мухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар.

Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади. Мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома аккредитация Марказий банк томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.